...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексика ҳукумати Шимолий Корея элчисини қувиб чиқарди


11:59, 08.09.2017 Олам
 2 728

Мексика Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатни КХДР томонидан Ер шари аҳолисининг ҳаётига хавф солувчи воқеа деб баҳолаган.

Мексика ташқи ишлар вазирлиги Корея Халқ Демократик Республикасининг Мексикадаги элчисини персона нон-грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, Мексика томони Шимолий Кореянинг ядровий синовлари сабабли ўз норозилигини билдириш мақсадида КХДР элчисини персона нон-грата, яъни “номатлуб шахс” деб эълон қилган ва элчига Мексикани тарк этиш учун 72 соат мухлат берган.
 
Мексика Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатни КХДР томонидан Ер шари аҳолисининг ҳаётига хавф солувчи ядровий синовларни ўтказгани ва КХДРни ядровий давлат сифатида тан олмаслигини кўрсатиш сифатида изоҳлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунида Шимолий Корея томонидан тартиби бўйича олтинчи ядро қуролининг синови ўтказилган эди.
 
Ушбу ядро синовлари атрофидаги масалаларга дунё давлатларининг расмийлари ўз муносабатларини билдириб келмоқдалар. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:КХДР Ядро синови Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!