...
МЕНЮ
ONLINE TV

Матёқуб Матчанов ортидан Обид Асомов ҳам кетди


18:59, 24.05.2018 Шоу-бизнес
 41 082

Қизиқчи Обид Асомов “Кривое зеркало” кўрсатувидаги чиқишлари орқали хорижда ҳам машҳур бўлган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУКга директор этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумот учун, “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3176-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1030-сонли қарорларига асосан ташкил этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби Матёқуб Матчанов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси лавозимида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Обид Асомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!