...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Халқлар дўстлиги"даги концертда Обид Асомов хотирланди


20:06, 15.12.2018 Жамият
 29 793

Бугун, 15 декабрь куни пойтахт Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройида хонанда Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли концерт дастури бўлиб ўтмоқда. 

Концерт аввалида хонанда Сардор Мамадалиев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовни хотирлади. Саҳнага ўрнатилган улкан мониторда Асомовнинг сурати тасвирланди. 

Концертда Ўзбекистонда халқ артисти Камолиддин Раҳматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, Равшан Намозов, Дилшод Раҳмонов иштирок этди.

Хабарингиз бор, кеча, 14 декабрь куни ўзбек қизиқчилик санъатининг устунларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 55 ёшида оламдан кўз юмди. 

Қизиқчи бугун, 15 декабрь куни Тошкентдаги Камолон қабристонига дафн этилди. Обид Асомовнинг жанозасида хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этган, вилоятлардан автобусларда минглаб мухлислар ташриф буюргани айтилмоқда.

Теглар:Обид Асомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар