...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Осиёдаги энг йирик музейда Манзура Йўлдошеванинг отаси ўз кўргазмасини ташкил этди


17:08, 17.03.2017 Шоу-бизнес
 11 078

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг “Достонлар ҳимоячиси” номли тасвирий санъат намуналари кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кеча, 16 март куни И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг “Достонлар ҳимоячиси” номли тасвирий санъат намуналари кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг қизлари Нигина ва Манзура Йўлдошева, санъатшунослар, тасвирий санъат усталари ва ёш рассомлар, ранг-тасвир ихлосмандлари иштирок этди.
 
1966 йилда иш бошлаган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи Марказий Осиёдаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланиб, бу ерда ўз кўргазмасини ташкил этиш саноқли одамларгагина насиб этган. Янада аниқ айтсак, Муборак Йўлдошев бу музейда кўргазмасини ўтказаётган учинчи ижодкор саналади.
 
Кўргазмага Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев қаламига мансуб 57 та санъат асари қўйилган бўлиб, кўргазма бир ой давом этади. 

Теглар:Манзура Йўлдошева Муборак Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!