...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Африка Республикасида мусулмонларга қарши қуролли ҳужум


17:42, 15.10.2017 Олам
 4 126

Мамлакатда юз берган ҳодиса сабаб 1 кунлик мотам эълон қилинган.

Марказий Африка Республикасида  масжидга қилинган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dailysabah” нашри хабар берди.
 
Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Бангасу шаҳридан келган бир гуруҳ жангарилар мамлакатнинг жануби-шарқидаги Кембе шаҳридаги масжидга қилган қуролли ҳужуми натижасида 25 киши ҳаётдан кўз юмди.
 
Мамлакатдаги мусулмон фуқаролик жамияти ташкилотининг вакили Абдураҳмон Борну ушбу ҳужумни маҳалий насронийларнинг қуролли ташкилоти “Анти-Балака” томонидан амалга оширилганини таъкидлади.
 
Мамлакатда юз берган ҳодиса сабаб 1 кунлик мотам эълон қилинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:МАР Қуролли ҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!