...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марк Цукерберг: “Мен ўз қизимга, қолаверса, дунёдаги барча болаларга узоқ умр ва бахт тилайман”


13:57, 02.12.2016 Олам
 2 586

Марк Цукербергнинг қизи 1 ёшга тўлди.

Кеча, 1 декабрь куни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергнинг қизи Максим Цукерберг 1 ёшга тўлди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар берди.
 
Шу суносабат билан Цукерберг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали қизини табриклади.
 
“Бир йил ўтиб кетганига ишонгим келмаяпти! Кечагина қизалоғим юзимдан ўпишни ўрганган эди. Мен қизимга ва дунёдаги барча болаларга узоқ умр ва бахт тилайман”, дейди Цукерберг ўз табригида.
 
Маълумот учун, Марк Цукерберг ва Присцилла 2012 йил турмуш қуришганди. Максим улар учун узоқ кутилган ва ҳозирча ягона фарзанддир. Қизи туғилгач, Марк атроф-муҳит ва тиббиёт оламидаги тадқиқотлар ривожи  учун бир неча бор маблағ ажратди. Унинг фикрига кўра, инсонлар дори воситаларини излаб топишдан кўра, ўз организмларидаги касаллик юзасидан текширувдан ўтиш ва ташҳис қўйдириш учун сарфлашади.
 
У кўплаб интервьюларида ҳар бир бир инсон табиатни, оламни сақлаш ва уни яхшилашга кичик бўлсада ўз ҳиссасини қўшиши, буни ана шу заминда яшаб қоладиган фарзандлари ва авлодлари учун қилиши кераклигини айтади.
Умида Якубова

Теглар:Марк Цукерберг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!