...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мао Цзе Дуннинг хати 900 минг АҚШ долларига сотилди


11:20, 16.12.2015 Олам
 2 974

Хитой Халқ Республикаси асосчисининг Буюк Британия бўлажак Бош вазирига ёзган хати 600 минг фунт стерлингга сотилди.

Лондоннинг “Сотбис” ким ошди савдосида Хитой Халқ Республикаси асосчиси, марҳум давлат котиби Мао Цзе Дуннинг Британия Лейборийстлар партияси раҳбари Клемент Эттлига ёзган хати 600 минг фунт стерлинг (900 минг АҚШ доллари)га сотилди. Бу ҳақда The Guardian ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хат 1937 йил 1 ноябрда, Япония Хитойни босиб олганидан тўрт ой ўтгач, инглиз тилида Енанфу (Ченси вилояти)да ёзилган бўлиб, унга Мао Цзе Дун имзо чекган. Даставвал хат Мао Цзе Дун томонидан хитой тилида ёзилган, кейин эса инглиз тилига таржима қилинган. Унда Буюк Британияга ҳам хавф солган япон ҳарбийларига қарши курашда хитой халқига ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

Мао Цзе Дун 1949 йилда Хитойни Халқ Республикаси деб эълон қилган чоғда, Клемент Эттли Буюк Британиянинг Бош вазири лавозимида фаолият юритаётган эди. 1950 йилда Британия Хитойнинг мустақиллигини тан олган дастлабки ғарб давлати сифатида тарихда қолган.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу хат Мао Цзе Дуннинг жаҳон сиёсатчилари билан дастлабки алоқаларидан бири ҳақида гувоҳлик беради. У сўнгги ўн йилликда Мао Цзе Дун томонидан имзо чекилиб, ким ошди савдосида сотилган иккинчи хат ҳисобланади.

Мазкур тарихий “ҳужжат” хитойлик коллекционер томонидан сотиб олинди, дейди ким ошди савдоси ташкилотчиларига ҳавола қилаётган The Guardian.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Мао Цзе Дун Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!