...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадридда иш куни тугагани сабабли машинист поездни ярим йўлда ташлаб кетди


12:40, 15.09.2016 Олам
 2 982

Мадридда поезд йўл ярмида қолиб кетиши оқибатида юзлаб йўловчи ўз манзилига 5 соатга кечикиб етиб борган.

14 сентябрь  куни Мадрид шаҳрига йўл олган поезд Паленсия провинсияси,  Кастилия ва Леон автоном жамоатчилиги Осорно станциясида қолиб кетди. Бунинг ўзига хос сабаби шуки, машинист поездни ярим йўлда тўхтатган ва ўз иш куни тугагани  айтган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, “Ренфе” темир йўл компанияси поезд ҳайдовчисининг бу хатти-ҳаракати учун йўловчилардан узр сўради ва йўл ҳақини компаниянинг ўзи қоплашини айтди.   Фуқаролар Гвардияси вакилининг сўзларига қараганда, машинист иш вақти тугагани ва ўриндоши йўқлигини айтган.
 
“Diario Montanes” нашрида ёзилишича,  дастлаб, поезд техник сабабларга кўра тўхтатилди дейилган,  15 дақиқадан сўнг овоз кучайтиргич орқали янги ахборот берилган. “Бизга машинист иш куни тугагани туфайли тўхташга қарор қилган ва у ортиқча иш соатида ишлаб,  таваккал қилиш ҳамда ҳалокатга учрашни хоҳламаганини айтишди”, дейди йўловчилардан бири. 
 
Фуқаролар Гвардияси eтиб келганида поезд эшиклари ёпиқ эди.  Бироз вақтдан сўнг, йўловчиларни манзилга элтиб қўйиш учун станцияга автобуслар келтирилди.  Оқибатда ўша поездда Мадридга кетоётган йўловчилар Испания пойтахтига режадагидан 5 соатга кечикиб келишди.
 
“Ренфе” темир йўл компанияси ҳодисани ўрганиб чиқишга киришди ва поезд ҳайдовчисидан тушунтириш хати беришни талаб қилмоқда. Касаба уюшмаси, ўз навбатида, бу ҳолатга “Машинист поездни хавфсизликни ўйлагани учун тўхтатган”, дея изоҳ берди.  
 
Касаба уюшмаси вакиллари “Машинист автобус ҳайдовчиси ёки самолёт пилотидек иш соатини белгиланганидан оширолмайди. У қонунга бўйсунган”, деб тушунтиришмоқда. 
 
Темир йўл машинистлари касаба уюшмаси котиби ва ёрдамчиси Карлос Сегур Мартиннинг айтишича,  машинист поездни 5 ярим соатдан ортиқ бошқаролмайди. Котиб  компания ўриндош ҳайдовчи тополмагани туфайли тажрибали машинист олдиндан иш соати оширилиши ҳақида огоҳлантирилганини айтди.  
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Мадрид Темир йўл Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!