...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 йилдан кейин “Ўзбекистон темир йўллари”да раис ўзгарди


14:45, 05.02.2019 Жамият
 8 033

Очилбой Раматов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раислигидан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарувига раис вазифасини бажариб турувчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан Хуснутдин Нуруддинович Ҳосиловга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажариш топширилди.
 
Бу лавозимни 2002 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов эгаллаб турарди. У Президент фармонига кўра Транспорт вазири этиб тайинлангач, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раислигидан озод қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида бозор талабларини тадқиқ этиш, уни ривожлантириш истиқболини белгилаш Акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Хуснутдин Ҳосилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар