...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ядро хавфсизлигини назорат қилувчи қўмита тўғрисидаги низом тасдиқланди


14:32, 05.02.2019 Жамият
 826

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар ҳам белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлигини назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
 
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
 
  • Қўмита марказий аппарати;
 
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
 
  • Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
 
  • Ангрен кон-техника инспекцияси;
 
  • Қизилқум кон-техника инспекцияси;
 
  • Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми;
 
  • “Саноат хавфсизлиги” ДУК;
 
  • “Контехназоратўқув” ДУК;
 
  • “Саноат назорати лабораторияси” ДУК.
 
Ҳудудий бошқармалар ҳокимликлардан мустақилдир.
 
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:низом саноат хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар