...
МЕНЮ
ONLINE TV

Крипто-биржалар тўғрисидаги низом тасдиқланди


15:12, 24.01.2019 Жамият
 2 046

Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

“Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга кўра, крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
 
Крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилотдир.
 
Крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси, блокчейн эса — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри.
 
Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига, номуайян муддатга берилади.
 
Лицензиялар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаган тақдирда унинг ўринбосарининг рақамли имзоси билан тасдиқланади, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва лицензиат сўровига кўра қоғоз шаклда берилади.
 
Қоғоз шаклда лицензия берилган тақдирда, улар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
 
Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Крипто-биржа Низом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар