...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги биринчи уч поғонали йўл ўтказгич қачон фойдаланишга топширилиши айтилди


11:50, 09.01.2019 Жамият
 4 100

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мазкур лойиҳа ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда Оҳангарон ва Паркент кўчалари кесишмасида шу кунгача хали қўлланилмаган 3 қаватли йўл ўтказгични қуриш жараёни қизғин давом этмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мазкур лойиҳа ҳақида маълумот берди ва кўприк қачон қуриб битказилишини маълум қилди.
 
Йўл ўтказгичнинг бош режаси “Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра дастлаб умумий узунлиги 484, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннел қурилади. Мазкур иншоотнинг баландлиги жаҳон стандартларига мос равишда 5,5 метр бўлиб, ҳар икки йўналишда 3 та автомобиль йўлаги барпо этилади.  Шунингдек, бу ерда лойиҳа доирасида ёритиш тизими, сув чиқариш ариқчалари қурилади. Иккинчи босқичда ер сатҳидан 1 метр баландликда диаметри 50 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади.
 
Энг асосийси ушбу худудда Махтумқули ва Шарқий аеропорт кўчаларини боғловчи улкан йўл ўтказгич тиклашниши ҳам режалаштирилган. Мазкур иншоот Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари томон ҳаракатланувчи ҳайдовчилар учун қатор қулайликлар яратади. Хусусан, мазкур худудларга элтувчи замонавий магистрал бунёд этилади. Унинг натижасида ушбу худудларгача бўлган масофа деярли 20 км. га қисқаради. Йирик йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 618,  кенглиги 30 метрни ташкил этади ва 6 та автомобиль йўлакларига мўжалланган бўлади.
 
Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туннел қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил охирига қадар лойиҳага қиритилган барча иншоотларни тўла қуриб битириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Йўл ўтказгич Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар