...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоз пулдан қочиб клипидаги бош ролни Ойбек ва Нигорага топширди


14:12, 05.12.2016 Шоу-бизнес
 8 799

Ўзгача йўналишдаги қўшиқ шу вақтгача ўз тингловчисини топишга улгурган.

Ўзбек шоу-бизнесида ҳам актриса, ҳонанда сифатида танилган Мадина Мумтоз иккинчи марта оналик бахтига эришганидан сўнг ижодида кщп янгиликлар қилишга улгурди.
 
Эринчоқ хонанда бундан икки йил аввал куйлаган қўшиғига клип олишни бошлаганини хабар қилди. Баҳодир Низомов билан куйланган “Недан” номли тарона аллақачон ўз мухлисларини топиб бўлган бўлса-да, қўшиққа энди клип суратга олиняпти.
 
Клип Ёҳан тахаллуси билан ижод қилувчи Жаҳонгир Ибрагимов томонидан тасвирга олинмоқда. Сюжет йўналишидаги клип режиссёри эса Санжар Маткаримов.
 
Мадина Мумтоз клип учун актёр ва актрисаларга тўланадиган пулни бегона қилмади. Клипда бош ролларни хонанданинг дўстлари “Ниҳол” мукофоти совриндорлари  Ойбек ва Нигора иштирок этмоқда.
 
Мадинанинг айтишича, шу кунгача радиостанциялар орқали янграб, минглаб мухлислар қалбидан жой олишга улгурган “Недан” қўшиғига клип олиш ишлари ҳам айнан мухлисларнинг талаб ва истаклари сабаб бошланди.
 
Тез кунларда мухлислар учун ажойиб туҳфа бўлиши кутилаётган видеоклип премьерасини “Qalampir.uz” сайти орқали қарши оласиз!.
Дурдона Расулова

Теглар:Мадина Мумтоз Баҳодир Низомов Ойбек ва Нигора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!