...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбаев муддатсиз таътилга чиқди


13:16, 05.12.2016 Олам
 2 855

Шу йили Қирғизистон президенти бир неча марта қисқа муддатли таътилга чиқган.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 5 декабрь куни лавозимидан таътилга чиқди. Бу ҳақда “Interfax.ru” хабар бермоқда.
 
Маълумотларда президентнинг таътили қанча вақт давом этиши кўрсатилмаган.  1 декабрь куни ўтказилаган матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаев яқин вақт ичида таътилга чиқиши мумкинлигини айтган. Ушбу таътил мобайнида президент келажакда Қирғизистонни ривожлантириш стретегияси ҳақида бош қотиради.
 
Шу ҳафта охири, 11 декабрь куни Қирғизистонда мамлакат Конституцияси ва жойлардаги кенгашларга депутатлар сайлови қоидаларига ўзгартиришлар киритиш борасида референдум ўтказилади.
 
Одатда, давлат раҳбари сайлов куни овоз бериш жараёни тугаганидан сўнг, ОАВ ходимлари билан гаплашиш учун матбуот анжумани ўтказади. Бундан ташқари, декабрь ойининг иккинчи ярмида Алмазбек Атамбаев Коллектив хавфсизлик ҳақида шартнома ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг сессиясида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюришни режалаштирган.
 
Шу йил Қирғизистон президенти бир неча марта қисқа муддатли таътилга чиқган. Улардан бири унинг соғлиғи ёмонлашгани билан боғлиқ. Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркка кетаётганида юрак фаолиятида муаммо пайдо бўлгани сабаб БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессиясига боролмаган эди. Шундан кейин Алмазбек Атамбаев Москвада даволанган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Алмазбек Атамбаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!