...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Lifehack: ёғ босган металл идишларни тозалашда ишончли тавсия


14:44, 28.04.2017 Бу қизиқ
 4 635

Биз бугун тавсия қиладиган усул ёрдамида сиз идишларни осонгина тозалашингиз мумкин.

Тозалик – саломатлик гарови! Айниқса, бекажонларимиз бунга қатъий риоя қилишади. Ошхонадаги озодалик эса ҳар бир беканинг муҳим вазифасидир. Қозон ва товаларни ёғ қоплаши ҳар қандай хўранданинг иштаҳасини бўғиши мумкин. Бундай идишларни ювиш бироз қийинчилик туғдиради. Лекин биз бугун тавсия қиладиган усул ёрдамида сиз идишларни осонгина тозалашингиз мумкин.
 
Бунинг учун:
 
  • 5 литр сув;
 
  • 4 ош қошиқ ичимлик содаси;
 
  • 150 мл суюқ қоғоз елими;
 
  • 100 г хўжалик совуни ёки кир ювиш кукуни.
 
Бу маҳсулотлар битта идишни ювиш учун мўлжалланган. Агарда идишларингиз кўп бўлса, маҳсулотлар миқдорини ҳам кўпайтиринг. Металл челак ёки тоғорага сув солиб, қайнатишга қўясиз. Агар хўжалик совуни солаётган бўлсангиз, уни қирғичдан чиқариб олинг. Сув қайнагач, барча маҳсулотлар солиниб, аралаштирилади. Сувга идишни ҳам солиб, ўртача оловда 1-1,5 соат атрофида қайнатилади.
 
Агарда това унчалик доғ бўлмаса, қайнаш давомида тозаланади. Идишни қалин ёғ қоплаган бўлса, қайнагач, уни олиб, қаттиқ дастмол билан ишқалаб ювиш керак.
 
Кўп қалин бўлмаган ва нисбатан тозароқ идишларни 10-20 дақиқа қайнатиш кифоя қилади. Юпқа идишларни қайнатганда эҳтиёт бўлинг. Бу усулда исталган металл ва чўян идишларни тозалаш мумкин. Елим қўшилган идишлар эса мумкин эмас.
 
P.S. Бу анча қадимий усул бўлиб, ундан доим ўзим фойдаланаман. Унинг ягона ноқулайлиги – қайнатиш давомида хона парланиб кетади. Лекин натижа сизни хурсанд қилади.











Сумбула

Теглар:Тавсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!