...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирлиги Telegram’да ҳуқуқий маслаҳатлар каналини очди


15:43, 10.11.2017 Жамият
 9 012

Адлия вазирлиги телеграмдаги каналида қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб боради.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотга, қонунчиликдаги янгиликларга эҳтиёжи бор, бундай янгиликлар билан доимий танишиб бориш истагида бўлган фуқароларни телеграмдаги “Huquqiy axborot” канали аъзо бўлишга чақиради.
 
Каналда ҳуқуқий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, уларга шарҳлар, аҳолига қизиқ бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар қисқа матнларда ва инфографикалар шаклида бериб борилади.
 
Каналга қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлиш мумкин:
 
  • https://t.me/huquqiyaxborot
  • https://telegram.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
 
Эътиборингизга ушбу расмий каналда бериб борилаётган айрим суратли ва матнли маълумотларни ҳавола этамиз.
 
  • ... тарихдаги биринчи суғурта шартномаси 1346 йилда тузилган;
 
  • ... кар-соқовлар киноси актёри Бен Терпин суғуртанинг “экзотик” турларига бўлган модани очган  биринчи мижоз бўлди. Ўтган асрнинг йигирманчи  йиллари бошида у ўз кўзларини 20 минг АҚШ долларига суғурталаган;
 
  • ... дунёдаги энг қиммат суғурта полиси америкалик режиссёр Стивен Спилберга тегишли, унинг ҳаёти 1,2 млрд АҚШ долларига суғурталанган;
 
  • ... бир қатор ғайриоддий суғурталар бизнес билан боғлиқ бўлиб, ҳаттоки улардан баъзилари экзотикадан оддий амалиётга айланяпти. Агар назорат олиб борувчи ташкилотлар тадбиркорни текшириш учун унинг компаниясини танлашса, аудиторлик хизматига кетказган харажатларини қоплайдиган суғурта турлари ҳам мавжуд.




 

Теглар:Адлия вазирлиги Телеграмдаги канал Хуқуқий ахборот Турли маълумотлар Тавсиялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар