...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кристиан Карамбё: “Ўзбекистон футболи ишончли қўлларда”


15:26, 06.02.2018 Спорт
 3 489

“Hyatt Regecy” меҳмонхонасида ташкил этилган анжуманда FIFA расмйлари иштирок этди.

Аввалроқ, футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келингани ва “Hyatt Regecy” меҳмонхонасида шу муносабат билан матбуот анжумани ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кубок анжуман иштирокчиларига тақдим этилгандан сўнг, тадбирда иштирок этган FIFA элчиси футбол бўйича 1998 йилги Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган Кристиан Карамбё,  Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Coca-Cola компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбарияти вакиллари ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.
 
“Умид қиламизки, Ўзбекистон терма жамоаси яна тўрт йилдан сўнг, Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бир кун келиб бизнинг терма жамоа ҳам ушбу кубокни қўлга киритади ва биз кубокни Ўзбекистонда қолдирамиз”, деди Умид Аҳмаджонов.
 
Рустам Қурбонов ушбу кубок Ўзбекистонга келганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди: “Ўзбекистон учун Жаҳон кубогини қабул қилиш ва Мундиал ғолибини кутиб олиш катта шарафдир”.
 
“Барчага хайрли кун тилайман. Жаҳон чемпионати кубоги билан бирга Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Бизни кутиб олганларга раҳмат айтмоқчиман.
 
Ўз ўрнида яқинда Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини ҳам табриклайман. Ушбу чемпионлик мамлакат футболига, албатта, фойда келтиради.
 
Сизнинг терма жамоангиз ҳам кейинги Жаҳон чемпионатида қатнашишига умид қиламан. Юртингиз футболи ишончли қўлларда. Терма жамоага омад тилайман”, Кристиан Карамбёнинг фикрича
 
Coca-Cola раҳбарияти вакили кубокнинг Ўзбекистонга олиб келинишига изоҳ берди:
 
“Жаҳон кубогини олдин бормаган мамлакатларга олиб боришни истадик. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон танланди”.
 
Матбуот анжуманидан сўнг FIFA элчиси билан биргаликда Жаҳон чемпионати кубоги барчага намойиш этилди.
 
Кейин ЖЧ кубоги “Ўзбекистон” спорт мажмуасига йиғилганларга намойиш қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳон чемпионати кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!