...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда намойиш этилди


14:53, 06.02.2018 Спорт
 2 960

“Hyatt Regecy” меҳмонхонасида шу муносабат билан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Бугун, 6 февраль куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди.
 
Тошкентдаги “Hyatt Regecy” меҳмонхонасида шу муносабат билан матбуот анжумани ташкил қилинди.
 
Мазкур тадбирда FIFA элчиси сифатида футбол бўйича 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган Кристиан Карамбё билан биргаликда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Coca-Cola компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбарияти вакиллари иштирок этиб, ўз фикрларини айтиб ўтишди.
 
Матбуот анжуманидан сўнг FIFA элчиси билан биргаликда Жаҳон чемпионати кубоги барчага намойиш этилди.

Футбол бўйича ФИФА нинг Жаҳон Чемпионати кубоги  – дунё биринчилиги ғолибларига топшириладиган, аммо ФИФА ихтиёрида қоладиган   асосий соврин. 

У соф олтиндан ясалган бўлиб, вазни  6,142 кг ни ташкил қилади. Унинг композициясида ер шарини қўллари билан кўтариб турган икки инсон акс эттирилган. Расмий кубок 1974 йилдан бери мана шундай шаклга эга.

ФИФА қоидаларига кўра, дунёдаги энг машҳур ва қимматли спорт рамзларидан бирини фақат турнир ғолиблари ва давлат раҳбарлари ушлаши мумкин. Кубок ҳеч кимга бутунлай бериб юборилмайди. 

Уни қўлга киритган ғолиб жамоа афсонавий  кубокни кейинги мундиалгача ўзида сақлайди. Кейин эса унинг олтин суви юртилган нусхасини қабул қилиб олади. 

Айнан шунинг учун ҳам ноёб, ягона саналган мукофотни кўриш имкониятни – Coca-Cola компанияси FIFA World Cup Trophy Tour доирасида барча футбол мухлисларига тақдим этмоқда. 

Футбол ишқибозлари ана шу имкониятдан бажонидил фойдаланишади, ахир бошқа пайт бош совринни фақат ФИФАнинг Цюрихдаги Жаҳон футболи музейида кўриш мумкин.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳон чемпионати кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!