...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналдунинг сўнгги 372 куни қандай ўтганини биласизми?


21:37, 04.06.2017 Спорт
 4 574

Роналдунинг бугунга қадар бўлган сўнгги 372 куни фаолиятидаги энг сермаҳсул кунлари бўлди.

Бугун, 4 июнь куни Уэльс мамлакатининг Кардифф шаҳридаги “The National Stadium of Wales” стадионида “Ювентус” ҳамда “Реал” Мадрид клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда Испаниянинг “Реал” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Финал учрашувда дубль муаллифига айланган ва жамоасини шоҳсупага олиб чиқиб, тарих саҳифаларига номини ёздирган португалиялик футболчи Криштиану Роналду фаолияти давомида фақат Жаҳон чемпионати мусобақаси совринини қўлга кирита олмаган.
 
Аммо 32 ёшли Роналду бундан ташқари барча совринларга эга чиққан. Айниқса, унинг бугунга қадар бўлган сўнгги 372 куни фаолиятидаги энг сермаҳсул ва совринларга эга чиққан кунлари бўлди. Жумладан, Роналду 372 кун ичида кетма-кет Европанинг энг нуфузли турнири ЕЧЛ ғолибига айланди.

Қуйида Роналдунинг сўнгги 372 кунида қандай совринларга эга чиққани келтирилган!
 
2016 йил, 28 май — Европа Чемпионлар лигаси ғолиби
2016 йил, 10 июль — Евро—2016 ғолиби
2016 йил, 25 август — Европанинг энг яхши футболчиси
2016 йил, 12 декабрь — “Олтин тўп” соҳиби
2016 йил, 18 декабрь — Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби
2017 йил, 9 январь — “The Best” соҳиби
2017 йил, 20 март — Португалияда йил футболчиси
2017 йил, 21 май — Испания Ла-Лигаси чемпиони
2017 йил, 3 июнь — Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби
Акмал Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал Ювентус Уэльс Кардифф ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!