...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду ҳақида сиз билмаган 25 факт


12:28, 05.02.2016 Спорт
 8 929

Бугун Криштиану Роналду 31 ёшни қаршилади.

Бугун, 5 февраль Криштиану Роналду таваллуд топган кун.У бу йил 31 ёшни қарши олди.

Унинг футбол оламидаги фаолияти, ўйинлари, дарвозага киритган голлари ҳақида барча мухлислар етарли маълумотга эгалар. Шу сабабли биз футболчи ҳақидаги энг қизиқ фактларни келтириб эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.  

1.Роналдунинг тўлиқ исми – Криштиану Роналду дос Сантос Авейро.
 
2.Криштианунинг онаси Мария Долорес уй бекаси, отаси Хосе Диниш “Андоринья” болалар футбол командасининг масъул котиби эди. У 2005 йили вафот этган.
 
3.Оилада туғилган болакайга исм қўйиш чоғида Роналдунинг ота-онаси узоқ баҳслашишган. Онасига Криштиану исми маъқул келган, отаси эса АҚШнинг ўша вақтдаги машҳур актёрларидан бири Рональд Рейган шарафига ўғлига Роналду деб исм беришни истаган. Баҳс сўнгида ҳар икки томоннинг истаклари ҳисобга олиниб, уни Криштиану Роналду деб аташган.
 
4.У оиладаги 4 фарзанд. Унинг катта акаси ва икки опаси бор.



5.Роналду кичиклигида ҳозир у ўйнаётган жамоанинг мағлубияти уни қаттиқ хафа қиларди. Шу сабабли уни “йиғлоқи бола” деб ҳам чақиришган.
 
6.Болалигидан футболни севган Роналду кўпинча футболчиларнинг киймида ухлаб қоларди.
 
7.Бир неча йил олдин қаттиқ хасталанган онасини даволагани учун шифохонага 100.000 АҚШ доллари миқдоридаги хайрия маблағини берган.
 
8.Ҳар бир матч олдидан майдонга тушганда қулай бўлиши учун бутсисини 20 дақиқага сувга солиб қўяди.
 


9.Роналду автомобилларни жуда ҳам яхши кўради. Шахсий коллекциясида дунёдаги энг тезюрар ва қиммат машина бўлган “Бугатти Вейрон” автомобили ҳамда шахсий самолёти бор.
 
10.Роналдунинг суррогат она дунёга келтирган ўғли бор. 2010 йилнинг 17 июнида дунёга келган болакайнинг исми Криштиану.
 


11.У фантастик ва қўрқинчли фильмларни тамоша қилишни хуш кўради.
 
12.Стол тенниси ўйинида Роналдуни мағлуб қилиш жуда қийин.
 
13.Мактабда тарих фанидан аъло баҳога ўқиган ва бу тарих унинг энг севимли фани бўлган.
 
14.Роналдунинг опаси Лилиана Катя хонанда. Португалияда у “Роналда” номи билан машҳур.
 
15.Мактаб давридаёқ дарсдан бўш вақтида Роналду албатта футбол ўйнарди. Майдонидан узоқда бўлган вақтида эса у пайпоқларидан копток ясаб машқ қиларди.
 
16.У ёғли таомларни ёқтирмайди. Кўпроқ балиқ истеъмол қилади.
 
17.У одамлар гавжум жойларга боришни хуш кўрмайди. Бунинг биринчи сабаби, у тортинчоқ. Иккинчи сабабаи эса у инглизчани яхши билмайди ва дастхат олгани келганлардан уялади.
 
18.У Мадейрада “CR7” деб номланувчи либослар дўконини очган. Ушбу дўконни унинг опаси бошқаради.
 


19.Криштианунинг энг севимли кинолари бу “Олтинчи тўйғу”, “Қоя”. Севган актёрлари эса Анжелина Жоли ҳамда Жан-Клод Ван Даммдир.
 
20.У онаси билан қариялар ва кичкинтойлар уйини барпо этиш истагида.
 
21.Унга: ютқазишни, ҳасадгўй одамлар, шовқин, уйда бир ўзи қолиш, ғийбат, эрта туриш, ёмғир, инжиқ одамлар, папарацци, маъюслик,кеч қолиш, шўрва, қуёшда куйиш, совуқ сув, ёлғизлик, бошқаларга кулги бўлиш, уруш ва жанглар, қор ва ноқулай бутси ёқмайди!
 
22.Унга: футбол, ғалаба қозониш, Португалия Миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш, Snooker ўйинини ўйнаш, ҳордиқ, ресторанларга бориш, яхши овқатланиш, чиройли ва дид билан кийиниш, қуёш, қўл соатлари, Мадейра, кабоб, машиналар, турли ранг ва шаклдаги шамлар, мусиқа тинглаш ёқади.
 
23.У футбол майдонида 7 эмас, 28 рақамли иштирокчи бўлишни истаган.
 
24.Агар футболчи бўлмаганида у официант бўлиши мумкин эди.
 
25.Twitter, Facebook.com каби ижтимоий тармоқларда унинг саҳифасига аъзо бўлганлар сони 15 миллион кишидан ортади.
 

Теглар:Криштиану Роналду Реал Португалия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!