...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киркоров: “Трамп Россияни ва русларни севади”


16:37, 07.09.2016 Шоу-бизнес
 4 214

Россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров АҚШ президентлиги учу бўлаётган сайловларда Дональд Трамп ғалаба қозонишини хоҳлашини айтди.

Россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонса, бу мазкур давлатнинг Россия билан муносабатларига ҳам ижобий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида айтди. Бу фикрни Киркоров машҳур нашрлардан бирига берган интервьюсида билдириб ўтди.
 
Нашр Киркоров ва Трамп ҳақида мақола тайёрлади ва қўшиқчини “Россиянинг энг ёрқин юлдузи” деб атади.  Қўшиқчининг сўзларига кўра, Трамп Россияга тез-тез келиб турган, “Россияни ва русларни севади”. 
 
“Агар Трамп президент бўлса,  мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада яхшиланади.  Мен бу учун ибодат қиламан. Чунки, биз   иккита йирик давлат ва миллатмиз.  Биз дўст бўлишимиз керак”,  дейди Киркоров. 
 
Маълумотларга қараганда, Киркоров ва Трамп 20 йилдан буён танишдир. 1994 йилда Киркоров ва унинг собиқ рафиқаси Алла Пугачева Трампнинг Атлантик-Ситидаги “Тож Маҳал” казиносига ташриф  буюрган. 2013 йилда россиялик артист Трамп томонидан Москвада ташкиллаштирилган “Коинот гўзали” конкурсида ҳакамлар ҳайъати аъзоси ва миллиардернинг меҳмони бўлган. 
 
“Биринчи марта кўришганимизда, бизда худди бир-биримизни аввалдан биладигандек таассурот уйғонган”, дейди Киркоров Трамп билан биринчи учрашувини эслаб.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Филипп Киркоров Дональд Трамп Россия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!