...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР Жанубий Корея билан чегарада дрон учирди


11:50, 29.03.2016 Олам
 2 789

Пхеньян демилитаризация қилинган ҳудудда кунига 7-8та дрон учиряпти

Шимолий Корея ҳарбийлари демилитаризация қилинган ҳудуднинг ғарбий қисмида дронлардан тез-тез фойдаланмоқда.  Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
 
КХДРга тегишли учувчисиз қирувчи самолётлар фронт линиясининг ғарбий қисмида кунига 7-8 мартагача парвоз қилмоқда.  Мазкур ҳудудда асосан, дронларни учириш ва қўндириш билан боғлиқ синовлар ўтказилмоқда. Жанубий Кореяда Пхеньян томонидан демилитаризация қилинган ҳудуднинг ғарбида  учирилаётган дронлар чалғитиш мақсадида амалга ошириляпти деб ҳисобламоқдалар.
 
Хабарда айтилишича,  тарихда шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, Шимолий Корея дронлари Жанубий Корея ҳудудига қулаб тушган. Ўтган йилнинг январь ойида КХДРга тегишли учувчисиз самолёт Жанубий Корея чегарасини бузган ва унга ўт очилганидан сўнг орқага қайтган.
 
Маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда тахминан, 300та дрон бор ва улар разведка ва зарба бериш учун мўлжалланган. 
 
Икки Корея давлатлари ўртасидаги муносабатлар КХДР томонидан жорий йилнинг 6 январида ядро синови ва 7 февралда сунъий йўлдошнинг учирилишидан сўнг, янада кескинлашди. Сеул бунга жавоб сифатида АҚШнинг 17 минг аскарлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказди.
 
Пхеньян эса, агар унинг хавфсизлигига таҳдид қилинадиган бўлса, Жанубий Корея ва АҚШга ядро зарбасини беришни айтиб, огоҳлантирди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Дронлар Пхеньян Сеул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!