...
МЕНЮ
ONLINE TV

Карен Гафуржонов Instagram орқали саҳнага қайтаётганидан дарак берди


16:55, 13.06.2016 Шоу-бизнес
 4 912

Бир вақтлар энг омади чопган хонандалар қаторидан ўрин олган Карен Гафуржоновни Instagram’дагилар илиқ кутиб олди. Унинг кузатувчилари сони дақиқа сайин ортяпти.

Анча вақтдан буён ТВ ва радиотўлқинлар орқали қўшиқлари янграмай қўйган хонанда Карен Гафуржоновни мухлислар соғингани тайин. “Анор” гуруҳида фаолият бошлаган хонанда кейинги йилларда ижодини яккахон тарзда олиб бордию, кўп ўтмай фаолиятда жуда катта танаффус юзага келди.
 
Ўтган ҳафта Кареннинг яна ижодга қайтаётгани ва Instagram’да шахсий саҳифасини очгани ижод олами вакиллари тилига тушди. Бир вақтлар энг омади чопган хонандалар қаторидан ўрин олган Карен Гафуржоновни Instagram’дагилар илиқ кутиб олди. Унинг кузатувчилари сони дақиқа сайин ортяпти.
 
Хонанданинг ижтимоий тармоққа жойлаштираётган фотосуратлари ва видеоларидан кўриниб турибдики, у яқин орада мухлисларига янги қўшиқларини тортиқ этади. Сайтимиз орқали тез орада Карен Гафуржонов билан эксклюзив интервьюни тақдим этамиз. Узоқ танаффус сабаблари, шоу-бизнесда йўқотилган ва бой берилган имкониятларни тиклаш, Кареннинг кейинги фаолияти билан боғлиқ мухлисларни қизиқтирган саволларга тез орада  “Qalampir.uz” орқали жавоб топасиз. 

Теглар:Карен Гафуржонов Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!