...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook ортидан Instagram’да ҳам узилиш. “Узтелеком”нинг алоқаси йўқ


17:27, 03.10.2018 Технология
 2 154

Ижтимоий тармоқ бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Instagram фойдаланувчилари тармоқда узилишлар рўй бераётгани ҳақида шикоят қила бошладилар. Бу ҳодиса бугун бир неча соат аввал Ўзбекистонда ҳам кузатилди.
 
Instagram иловаси тасмасини янгиланганда, ушбу ҳаракатни амалга ошириб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи эълон чиқмоқда. Ижтимоий тармоқнинг десктоп талқинида Instagram сайти сервер хатосини кўрсатмоқда. 
 
DownDetector порталига шикоятлар Тошкент вақти бўйича 12:00 да келиб тушишни бошлаган. Шикоятларнинг 45% қисми тасма янгиланиши, 34% қисми сайтга кириш, 19% қисми ижтимоий тармоқнинг беқарор ишлаши билан боғлиқдир.
 
Узилишлар ҳақида Россия, Европа, Австралия, Осиё ва АҚШлик фойдаланувчилар хабар беришган. Тошкент вақти билан 13:10 да Instagram веб-версияси ва иловаси тўлиқ ишлай бошлади.
 
Дарвоқе, узилишга “Узтелеком”нинг алоқаси бўлмаган.
Абдумавлон Маликов

Теглар:Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!