...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист можароси. Прокуратура айбдорларга ўлим жазосини талаб қиляпти


19:49, 15.11.2018 Олам
 4 045

Журналистни ўлдириш учун гуруҳ Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари томонидан тузилган.

Саудиялик журналист Жамол Хошиқжийнинг ўлдирилиши юзасидан 21 киши қўлга олинди. Улардан 11 нафарига айблов эълон қилинган. Саудия Арабистони Бош прокурори Сауд ал-Муажиб шундай баёнот билан чиқди.
 
Прокуратура айбланувчиларнинг беш нафарига ўлим жазосини талаб қиляпти, қолганларни эса шариат қоидаларига кўра жазо кутяпти.
 
Бош прокуратура ишнинг янги тафсилотлари ҳақида маълумот берди: Хошиқжийни ўлдириш учун кўрсатмани уни Саудияга олиб келиш учун юборилган гуруҳ бошлиғи берган.
 
Хошиқжий ўлдирилгач, унинг жасади бўлакларга бўлиб ташланган. Журналистни ўлдириш учун гуруҳ Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари томонидан тузилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Жамол Хошиқжийнинг ўлдирилиши бўйича текширувлар олиб бориб, қотиллик вақтидаги аудиони қўлга киритганди. Куни кеча Туркия президенти ражаб Тойиб Эрдўған ушбу аудиоёзувни олти давлат – АҚШ, Франция, Буюк Британия, Канада, Германия ва Саудия Арабистони вакилларига эшиттирганди.
 
Уни эшитган Саудия Арабистони вакили ҳайратда қолгани айтилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамол Хошиқжий Саудия Арабистони Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!