...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист можароси. Майкл Помпео Саудия қироли билан учрашди


11:23, 17.10.2018 Олам
 2 340

АҚШ Давлат котиби йўқолган журналист масаласида Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Саудия подшоҳи билан учрашиш учун Ар-Риёдга учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат котиби Саудия Арабистонида мамлакат подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд, валиаҳд-шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд ҳамда ташқи ишлар вазири Адель ал-Жубейр билан учрашди. Учрашувнинг асосий масаласи Саудия бошқарув тузумига қарши журналист Жамол Хошхожийнинг Туркияда йўқолиши можароси бўлди.
 
Саудиялик мансабдорлар билан учрашувдан кейин Майкл Помпео журналистнинг йўқолиб қолишида Саудиянинг иштироки борлигига ишонмаяпти.
 
“Бугунги учрашувларда Саудия етакчилари Истанбулдаги консулликда содир бўлган воқеалар юзасидан уларда маълумот бор экани ҳақидаги хабарларни кескин рад этишди”, деди Помпео.


 
“Улар ушбу жумбоқни аниқлашга қаттиқ киришганлар”, дея қўшимча қилган Давлат котиби.
 
Эслатиб ўтамиз, Жамол Хошхожий жорий йилнинг 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига киргач, ғойиб бўлган. У Ҳадича Ченгиз билан турмуш қуриш учун, консулликдан ажрим тўғрисида ҳужжат олмоқчи бўлган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Майкл Помпео Саудия Арабистони Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!