...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жессика Альба мухлислари учун ажойиб янгилик


14:14, 18.07.2017 Шоу-бизнес
 3 549

Қизиқ, бу сафар Альбанинг фарзанди ўғилми ёки яна қиз бўлармикан? Мухлисларни мазкур савол ҳам қизиқтирмоқда.

Хонанда ва актриса Жессика Альба турмуш ўртоғи Кэш Уоррен билан янги меҳмон кутишяпти. 36 ёшли актриса шахсий ҳаётига оид янгилик қачон кенг оммага тарқалишини кутиб ўтирмай, учинчи фарзандга ҳомиладорлигини маълум қилди.
 
Жессика Альба Instagram саҳифасига қизлари – 9 ёшли Онор ҳамда 6 ёшли Хэвеннинг биринчи ва иккинчи рақамли пуфак, ўзи эса учинчи рақамли пуфакни кўтариб турган расмни жойлаштирди.


 
Актрисанинг мухлислари уни аллақачон яхши янгилик билан қутлашмоқда. Қизиқ, бу сафар Альбанинг фарзанди ўғилми ёки яна қиз бўлармикан? Мухлисларни мазкур савол ҳам қизиқтирмоқда.
 
Маълумот учун, Кэш ва Жессика 2004 йилдан буён бирга ҳаёт кечирмоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Жессика Альба Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!