...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-201. Плей-оффга чиққан яна бир жамоа номи маълум


17:02, 28.06.2018 Спорт
 1 882

“Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

ЖЧ-2018 мусобақаси “Е” гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
 
31-дақиқада Блерим Жемаили рақиб жарима майдонида юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим дебютида Кендаль Уотсон мувозанатни тиклашга эришди.
 
Иккинчи бўлим сўнггида томошабинлар яна иккита гол кўришди. 88-дақиқада Йосип Дрмич Швециянинг иккинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Коста-Рика вакиллари пенальти ижро этишди. Брайан Руиснинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва Янн Зоммернинг бошига тегиб дарвозадан жой олди.
 
Шу тариқа, Швейцария гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/8 финалга йўл олди ва Швеция билан ўйнайди.
 
ЖЧ-2018. “Е” гуруҳи, 3-тур.
Швейцария – Коста-Рика 2:2.
Голлар: Жемайли (31), Дрмич (88) – Уостон (56), Зоммер (90, автогол).
 
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканжи, Шакири (Ланг, 81), Джака, Бехрами (Закария, 60), Джемаили, Гавранович (Дрмич, 69), Эмболо.
 
Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Уостон, Овьедо, Акоста, Руис, Борхес, Кэмпбелл, Гусман (Асофейфа, 90), Гамбоа (Смит, 90), Колиндрес (Уоллес, 81).
 
Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Швейцария Коста-Рика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!