...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея Ким Чен Иннинг ўлими учун миллионлаб доллар миқдорида пул ажратмоқчи


16:21, 07.12.2017 Олам
 2 764

Жанубий Корея ҳукумати отрядни қуроллантириш учун қарийб 24 миллион доллар маблағ ажратмоқчи.

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни йўқ қилишга қаратилган махсус отряд тузиш ва унга маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Korea Herald” нашри хабар берди.
 
Маълумотларда келтирилишича, 2018 йилда бу мақсад учун 340 миллион вон, яъни тахминан 310 минг доллар миқдорида пул маблағи ажратиш мўлжалланган.
 
Манбада таъкидланишича, бу маблағ учувчисиз разведкачи самолётлар, дронлар каби бомбардимон қуроллар сотиб олиш учун сарфланади.
 
Келаси йилда отрядга ажратиладиган маблағ миқдори оширилиши ҳам мўлжалланган. Яқин йиллар ичида Жанубий Корея ҳукумати отрядни қуроллантириш учун қарийб 24 миллион доллар маблағ ажратмоқчи.
 
Ким Чен Инни йўқ қилишга қаратилган махсус отряд таркиби мингга яқин махсус қуролли кучлардан иборат бўлиб, уларга Шимолий Кореянинг бошқа юқори лавозимдаги вакилларини ҳам йўқ қилиш топширилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!