...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ит 4 ойлик чақалоққа ҳужум қилди


13:55, 21.11.2016 Олам
 5 531

Ит 4 ойлик чақалоққа ташланган ва уни тишлаган, натижада чақалоқ жиддий тан жароҳати олган.

20 ноябрь куни Россиянинг Челябинск вилояти ИИВ Бош бошқармаси итнинг гўдакка ҳужум қилгани ҳақида хабар қилди. Россиянинг “НТВ” телеканалининг маълум қилишича, Коркино шаҳрида шанба куни эрталаб итларнинг урушқоқ турига мансуб мастиф зотли жонивор 4 ойлик чақалоққа ҳамла қилган.
 
Маълум бўлишича, гўдакнинг ота-онаси чақалоқни 1 дақиқага хонада ёлғиз қолдиришган. Бу вазиятдан фойдаланган жонивор эса гўдакка ҳамла қилиб, натижада унга жиддий тан жароҳати етказган. Бош қисмидан жароҳат олган чақалоқ шаҳар шифохонасига етказилган.
 
Айни вақтда полиция хизмати ходимлари юз берган нохуш воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлашган. Чақалоқнинг ота-онаси мастиф зотли итларни боқиш билан шуғулланишганлиги аниқланди. Уйда бундай турдаги итлардан иккитаси яшаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Челябинск Россия Ит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!