...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 ёшли қизалоқнинг ошқозонидан ярим метрлик соч олиб ташланди


13:21, 21.11.2016 Олам
 4 862

Қизалоқ бирор нарсадан асабийлашганида сочининг уч қисмини оғзига солар экан.

Россиянинг Кемерово шаҳридаги 5-сонли болалар клиник шифохонасига шошилинч равишда етказилган 10 ёшли қизалоқнинг ошқозонидан ярим метрлик соч олиб ташланди, дея хабар қилади “Ren.tv” нашри.
 
10 ёшли қизалоқ шифохонага  қорин соҳасидаги кучли оғриқ туфайли шошилинч равишда, оғир аҳволда етказилган.
 
Шифокорлар унинг ошқозон соҳасини лапароскопия текширувидан ўтказганларида, орган ичида нимадир борлигини кўришган.
 
Жарроҳлик амалиёти мобайнида қизалоқнинг ошқозонидан 50 сантиметрлик соч олиб ташланган. 2 соат давом этган операция муваффақиятли ўтган.
 
“Аслида бундай ҳолатлар жуда кўп учрайди. Кўпчиликнинг ошқозонига у ёки бу сабаб билан соч толаси тушади ва йиғилиб боради. Ушбу соч толалари аниқланган заҳоти бемор жарроҳлик йўли билан ундан халос этилиши керак”, дейди 5-сонли болалар клиник шифохонаси жарроҳи Константин Сурцев.
 
Маълумотларга кўра, 10 ёшли қиз бирор нарсадан асабийлашганида сочининг уч қисмини оғзига солар экан. Шифокорларнинг фикрларича, айнан ушбу ҳолат унинг ошқозонида 50 сантиметрлик соч йиғилиб қолишига сабаб бўлган. 
Умида Якубова

Теглар:Соч Ошқозон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!