...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги ўта замонавий масжидга фотосаёҳат


20:04, 10.08.2018 Бу қизиқ
 7 091

Иморатнинг ноодатий лойҳасини меъмор Зайнап Фадиллиўғлу ишлаб чиққан.

Истанбулдаги анъанавий меъморчилик ва авангард дизайни ҳамоҳанглигида қурилган масжид ҳақида эшитганмисиз?




 
Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулнинг нисбатан анъанавий ва диний туманида hi-tech стилида масжид қурилган. Унинг номи “Шакирин” масжиди. Масжиднинг миноралари ва гумбази металдан ишланган, ички қисми шиша билан безатилган.




 
Унинг қурилишида фақатгина диндор мусулмонлар иштирок этмаган. Масжидга киришда ўрнатилган улкан металл гумбаз британиялик меъмор Уильям Пай томонидан ясалган, ичкаридаги мингдан ортиқ парчадан йиғилган қандил хитойлик усталарнинг кароматидир.




 
Иморатнинг ноодатий лойҳасини меъмор Зайнап Фадиллиўғлу ишлаб чиққан. Меъморнинг сўзларига кўра, кескин ўзгача дизайн унинг мақсади бўлмаган.





“Мен замонавий масжид қурмоқчи эдим. Футуристик иморат барпо қилмоқчи эмасдим. Фақатгина одамлар у ерга келганларида ўзларини қулай ҳис қилишларини хоҳлагандим”, деган Зайнап Фадиллиўғлу.
 
Замонавий дизайндаги “Шакирин” масжиди 2009 йилда фойдаланишга топширилган. У ўз бағрига 500 нафар ибодатчини сиғдира олади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Масжид Шакирин Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!