...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда флешмоб теракт сифатида қабул қилинди


17:20, 03.08.2016 Олам
 3 892

200 дан ортиқ одам иштирокидаги флешмоб одамларда ваҳима уйғотди.

Испаниянинг Каталония автоном ҳудида Германия фуқаролари томонидан ташкиллаштирилган флешмоб террористик ҳужум сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда “La Vanguardia” ёзмоқда
 
Хабарда айтилишича, воқеа 2 август куни кечқурун сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Кастель-Плажа-де-Аро комуннасида бўлиб ўтган. Икки германиялик флешмоб уюштирмоқчи бўлган ва ижтимоий тармоқ орқали хоҳловчиларни таклиф қилган.
 
Селфи таёқчаси билан “қуролланган” 200 кишидан ортиқ одам югириб, бақира кетишди. Улар машҳур одамни таъқиб қилаётган мухлислар ҳолатини тасвирламоқчи бўлишди. 
 
Аммо буни томоша қилган одамлар селфи таёқчаларини қурол, акцияни эса террористлар ҳужуми сифатида қабул қилишди. Иштирокчиларни бу ҳаракати маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида ваҳимага сабаб бўлди. Полициянинг сўзларига кўра, юзлаб одамлар бўлган воқеадан даҳшатга тушиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўнғироқ қилган.
 
Омадсиз чиққан ҳазил натижасида беш нафар ёш немис қўлга олинган. Улар жамоат тартибини бузишда айбланмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Испания Каталония Флешмоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!