...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубай аэропортида самолёт портлади


16:25, 03.08.2016 Олам
 5 282

Boeing-777 самолёти ноқулай қўниш натижасида ҳалокатга учради. Унинг бортидаги йўловчилар орасида қурбонлар йўқ.

Бугун, 3 август куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 12:45да (Тошкент вақти билан 13:45) Emirates авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти ноқулай қўниш натижасида ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Самолёт Ҳиндистоннинг Тируванантапурам шаҳридан учиб келган эди. Ҳалокатдан сўнг Дубай аэропорти барча рейслар учун ёпилди.  Ҳаво кемаси бортидаги барча 282 йўловчи ва 18 экипаж аъзоси хавфсиз ҳудудга кўчирилган. Қурбонлар йўқ.
 
Аэропорт тўрт соат давомида рейсларни қабул қилмаслиги мумкин,  дейилади хабарда. 
 
ОАВ ҳалокат қандай юз бергани тасвирланган видеони омма эътиборига тақдим этди. Унда самолётнинг портлаш пайтидаги ҳолати акс этган. Видеода самолётнинг ўнг томондаги двигатели портлаб кетганини кўриш мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Boeing-777 Дубай Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!