...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД ўз мағлубиятини тан олди. Бағдодий Мосулдан қочиб кетди


19:39, 01.03.2017 Олам
 5 760

ИШИД террористик гуруҳининг сардори Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мағлубиятини тан олиб, мурожаат қилган.

Кеча, 28 февраль куни ИШИД террористик гуруҳининг сардори Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мағлубиятини тан олиб, мурожаат этган. Сўнгги кунларда расмий Ироқ ҳарбийларининг назоратига ўтган Ниневия осмони узра қонли тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.
 
Тўқнашувларда ютқазиб қўйганини тан олган ал-Бағдодий Мосул шаҳридан ҳам қочиб кетган бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун, Ироқ ва Суриядаги муаммолар юзасидан Россия, Туркия ва Эрон қўшма ҳарбий кучни шакллантирган бўлиб, ўтган ой Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида келгуси ҳаракатлар режасини тузиб олишган. Европанинг Женева шаҳрида эса тўртинчи марта инқироз ечимлари кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Абу Бакр ал-Бағдодий ИШИД Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!