...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда иккита портлаш юз берди


18:43, 17.05.2016 Олам
 3 020

Теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳатланди.

Бугун, 17 май куни Ироқнинг Боғдод туманида кучли портлаш юз берди. Иккита бомбанинг портлатилиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. 42 киши эса турли тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Портлашлардан бири Аш-Шааб туманидаги бозорда рўй берган. Қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди. 21 киши жароҳатланди.
 
Шаҳарнинг жанубий қисмидаги Ар-Рашид туманида содир этилган портлашда эса 6 киши ҳалок бўлиб, 21 киши жароҳатланди.
 
Хабарда ёзилишча, ИШИД туфайли Ироқда ҳамон нотинч вазият ҳукм сурмоқда. Боғдод ва унинг атрофидаги ҳудудларда тинч аҳолига нисбатан қўпорувчилик ҳаракатлари давом этмоқда. Ўтган ҳафта чоршанба куни содир этилган терактлар оқибатида 94 киши ўлдирилган ва 150 киши жароҳат олган. 

Теглар:Ироқ Боғдод Теракт Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!