...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик ўқувчилар сунъий йўлдош яратди


18:12, 17.05.2016 Технология
 2 952

Сунъий йўлдошни яратишда 400 та ўқувчи иштирок этди.

Америкалик мактаб ўқувчилари томонидан яратилган сунъий йўлдош, орбитага чиқиб ишламоқда. Бу ҳақда НАСА хабар берди.
 
АҚШнинг Арлингтон округидаги авлиё Томас Мор мактаби ўқувчилари ўта кичик CubeSat сунъий йўлдошини яратишда, ясашда ва синовдан ўтказишда иштирок этидилар. Қурилма Халқаро космик станциядан муваффақиятли ишга туширилди. Ундан, ҳатто, илк маълумотлар қабул қилинди.
 
Тахминан 400 бола CubeSat сунъий йўлдошини яратишда иштирок этди. Улар боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ҳамда юқори синф ўқувчилари эди. 
 
Сунъий йўлдошни ясаш ишлари 2012 йилда бошланган бўлиб, 2016 йилда якунига етказилди. Ускунани яратиш ишларига Годдард номидаги космик парвозлар маркази раҳбари ўринбосари, НАСА вакили Жо Пеллегрино бошчилик қилди.

Теглар:АҚШ Сунъий йўлдош НАСА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!