...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда 3 нафар чеченистонлик ўлдирилди


11:42, 30.09.2016 Олам
 3 757

Ироқнинг Мосул шаҳрида 3-5 минг нафар Ислом давлати жангарилари бор.

Ислом республикасига қарши коалициянинг бош штаби вакили Жон Доррианнинг сўзларига кўра, Ироқда Абдул-Ҳамид ал-Шишани, Абдул-Жабир ал-Шишани ва Абдул-Раҳмон ал-Шишани исмли муҳожирлар коалиция томонидан йўқ қилинган, дея хабар беради “Взгляд” газетаси интернет сайтида.
 
Уларнинг барчаси Мосулдаги Исломистларнинг қуролли гуруҳлари бошлиғи бўлиб келган.
 
Коалиция маълумотига кўра, охирги 3 ой давомида Сурия ва Ироқда исломистларнинг турли даражадаги 18 нафар бошлиғи  йўқ қилинган.
 
Шунингдек, “Айни пайтда Ироқнинг Мосул шаҳрида 3-5 минг нафар  Ислом давлати жангарилари бор”, дейди Дорриан.
 
Мосул шаҳрида террористларга қўшилган доғистонлик машҳур спортчи-жангчи Чамсулвара Чамсулвараев шу йилнинг сентябрь ойида ўлдирилган эди. У билан биргаликда исломистлар сафидан жой олган бир неча россиялик ҳам йўқ қилинган.  
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ироқ Сурия Чеченистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!