...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ Курдистони мухтор ҳудуди мустақил бўлмоқчими?


13:56, 07.09.2017 Олам
 1 886

Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисоблайди.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий пойтахт Боғдодда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ироқ Курдистони мухтор ҳудуди мустақиллиги учун бўлиб ўтиши мўлжалланаётган референдум мамлакатдаги сиёсий ҳолатни издан чиқаришини таъкидлади. Бу ҳақда “haber7.com” нашри хабар бермоқда.
 
Масуд Барзоний бошчилигидаги ироқ курдлари 25 сентябрь куни Курдистон мустақиллиги учун референдум ўтказишмоқчи. Ироқ ҳукумати бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисоблайди.
 
Агарда Ироқ курдлари ўз мустақил давлатига эга бўлишса, дунёдаги энг катта геосиёсий бўлиниш содир бўлган бўлар эди, деб тахмин қилинмоқда.  
 
Маълумот учун, Яқин Шарқда, хусусан, Туркия, Ироқ, Эрон, Сурия ва Ливан каби мамлакатларда ҳозирда 30 миллион курд миллатига мансуб аҳоли яшайди.
 
Курдлар ўз мустақил давлатига эга бўлмаган халқлардан бири ҳисобланади. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Яқин Шарқ Ироқ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!