...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имом Бухорий ҳақидаги фильм Туркияда намойиш этилди


10:57, 14.07.2018 Олам
 3 876

У Ислом оламида энг ҳурматли олимлардан ҳисобланади.

Аввалроқ, Имом Бухорий ҳаёти ва Ислом тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фильм суратга олинган эди. Ушбу фильм Туркиянинг TRT телеканалида намойиш этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
 
“Туркия халқи TRT телеканалида буюк ўзбек олими Имом Бухорийнинг ҳаёти ва Ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақидаги “Илоҳий йўл сари” фильмини томоша қилиш имкониятига эга бўлди. Картинанинг дубляжи устида иш олиб борган телеканал ижодкорларига миннатдорчилик билдирамиз”, дейди Президент Матбуот котиби Комил Алламжанов.
 
Фильмни шунингдек ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида кўриш мумкин. Ҳозирда фильм хитой тилига таржима қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ислом оламидаги энг ишончли олти ҳадис тўпламининг бири “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” Имом Бухорий томомонидан жамланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имом Бухорий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!