...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Имом Бухорий” давлат мукофоти кимларга берилади?


16:53, 17.04.2018 Жамият
 2 408

Янги ташкил қилинган мукофотнинг кимларга берилиши фармон билан белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганини хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга мувофиқ, “Имом Бухорий” давлат мукофотини жорий қилишда қуйидаги ташкилотларнинг таклифлари ўрганилган:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;
  • Фанлар академияси;
  • Маънавият ва маърифат маркази;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва кенг жамоатчилик.
 
Ушбу таклифларда ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофотини таъсис этиш кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Имом Бухорий давлат мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар