...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Имом Бухорий илмий тадқиқот марказини бориб кўрди


12:18, 17.03.2018 Жамият
 3 424

Одатга кўра, Президент ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади.

Аввлроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Бугун, 17 март куни Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини ушбу вилоятдаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Одатга кўра, Президент ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади.
 
Самарқандга ҳар сафар келганида Имом Бухорий мажмуасига борди. 




 
Маълумки, Президент ташаббуси билан ушбу мақбара яқинида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази бунёд этилмоқда.
 
4 гектардан зиёд майдонда қурилаётган марказ жорий йил сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган. Мирзиёев ана шу объект қурилиш ишлари билан ҳам танишди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд Имом Бухорий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар