...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иллинойс штатидаги торнадо камида бир кишини ҳаётдан олиб кетди


16:48, 01.03.2017 Олам
 1 845

Ҳозирда ҳукумат торнадо келтирган моддий зарарни ҳисоблаш ишларини бошлаб юборган.

Кеча, 28 февраль куни АҚШнинг Иллинойс штатидаги қариялар ва ногиронлар интернати яқинида юзага келган торнадо, атрофдаги кўплаб биноларга зарар етказди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Қариялар ва ногиронлар интернати ҳам торнадодан талофот кўрди. Кучли шамол бино ичидаги бир неча кишини учириб кетишига оз қолди. Полиция энг камида бир нафар қариянинг вафот этганини айтмоқда.
 
Ҳозирда ҳукумат торнадо келтирган моддий зарарни ҳисоблаш ишларини бошлаб юборган.
 
Мутахассисларнинг фикрича, ҳудудда янги торнадоларнинг пайдо бўлиш хавфи бор эди. Бироқ энди хавотирга ўрин йўқ.
 
Торнадо хавфи ўрнини тўхтовсиз ёғаётган ёмғирлар натижасида юзага келаётган сув тошқинлари эгаллаши мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Иллинойс Қариялар уйи Торнадо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!