...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Туркиянинг Мармарис шаҳри кучли торнадо гирдобида қолди


16:02, 22.11.2018 Олам
 2 964

Табиий офат бандаргоҳдаги кемаларга жиддий шикаст етказди.

Туркиянинг Мармарис шаҳридаги бандаргоҳда кеча, 21 ноябрь куни кучли торнадо содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Haberturk” нашри маьлум қилди. Нашрнинг қайд этишича, метеорология хизмати олдиндан бу каби офат ҳақида маьлумот бермаган.

Бандаргоҳ масъули Бора Кўкнинг такидлашича, икки торнадо 20 дақиқалик фарқ билан рўй берган. Табиий офат акс этган видеолавҳада 5 та елканли кема ва 4 та автомобилга зарар етгани айтилган. Маҳаллий денгизчи Сезер Челик фаолияти давомида бу каби даҳшатли торнадони кўрмаганини таъкидлади.
 
Табиий офат натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. Маьлумот учун, Туркия уч томондан денгиз – шимолда Қора денгиз, ғарбда Эгей денгизи, жануби-ғарбда Ўртаер денгизи билан ўралган. Шу сабабли ҳам йиллик ёғингарчилик миқдори юқори бўлади.


Бобурмирзо Умаров

Теглар:Туркия Мармарис Торнадо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!