...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки йил олдин йўқолган Малайзия самолёти топилди


13:32, 04.03.2016 Олам
 4 610

Малайзиянинг Boeing 777-200 самолёти изсиз йўқолган эди.

Тайванлик маҳаллий энтузиаст Малайзияга тегишли Boeing’ни “Google” хариталарида топди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Гап икки йил олдин Куала-Лумпурдан учган ва изсиз йўқолган Boeing 777-200 ҳақида бормоқда. Бу воқеадан сўнг ўнлаб давлатлар бир неча ой давомида Ҳинд океанида қидирув ишларини олиб бориб, ҳеч нима тополмаган эдилар.

Тайванлик киши самолётни қидиришнинг бошқа йўлини топди. У сунъий йўлдош тасвирларида океан тубини ўрганиб чиқди. Натижада шакли, ҳажми жиҳатдан йўқолган самолётга жуда ўхшаш объектни топди. Агар бу тадқиқотга ишонадиган бўлсак, самолёт Австралия қирғоқларидан унча узоқ бўлмаган океан тубида бўлиши мумкин. Австралия ҳукумати бу маълумотларни тақсдиқламаслиги ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Малайзиянинг Malaysia Airlines компаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти 2014 йилнинг 7 мартидан 8 мартга ўтар кечаси MH-370 рейси билан Куала-Лумпурдан Пекинга бўлган парвозини амалга ошириши лозим эди. Бироқ парвоздан 2 соат ўтгач лайнер билан алоқа бутунлай йўқолган. Унинг бортида 227 нафар йўловчи ва 12 та экипаж аъзоси бор эди.

2015 йилнинг январь ойида Малайзия расмийлари самолётни авиаҳалокатга учрагани ва самолёт бортидагиларнинг нобуд бўлгани ҳақида хабар қилди. Бироқ шу чоққача самолётнинг йўқолиши билан боғлиқ расмий маълумот мавжуд эмас. Boeing 777-200 самолёти сирли тарзда ғойиб бўлганидан сўнг, Ҳинд океанининг Реюньон француз оролида унинг қанот қисми бўлаклари топилган. Декабрь ойида Австралия хавфсизлик хизмати самолёт у билан алоқа йўқолган жой –Ҳинд океани атрофидаги оролларнинг бирига қўнган бўлиши мумкинлиги хақидаги фикрни билдирганди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Самолёт Малайзия Boeing 777-200 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!