...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ичида олти ойлик чақалоқ бўлган қайиқ Эгей денгизига чўкиб кетди


00:39, 11.03.2016 Олам
 7 810

Қутқарув хизматчилари тўққиз кишини қутқаришни ва тўрт кишининг жасасидини топишди

Орасида икки бола ва олти ойлик чақалоқ бўлган беш нафар афғонистонлик мигрант қайиқда Грецияга кетаётган чоғида Эгей денгизига чўкиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 9 март куни кечқурун бортида муҳожирлар бўлган қайиқ Грециянинг Лесбос оролига яқин ҳудудда ағдарилиб кетган. Ҳалокат натижасида жабрланганлардан бири қуруқликкача сузиб келган, лекин кўп ўтмай вафот этган.

Бундан ташқари, қутқарувчилар денгизда тўрт нафар одамнинг жасади топишди ва тўққиз кишини қутқаришди. Қутқарув хизмати ходимларининг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида олти ойлик гўдак ҳам бўлган. Ҳалок бўлганлар афғонистонлик муҳожирлар эканлиги аниқланди.

Хабарда таъкидланишича, қутқарув операциялари ҳамон давом этмоқда.

Маълумнот ўрнида, йил бошидан Сурия, Ироқ ва Эронга чегарадош бўлган Туркия ҳудуди орқали Европага 130 минг мигрант ва қочоқлар келган. Европага келиш чоғида 350 дан ортиқ мигрант ва қочоқ денгизда, йўлларда бахтсиз ҳодисалар натижасида вафот этган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистонликлар Греция Эгей денгизи Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!