...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ким эдигу ким бўлдик?” тадбирларида 54 минг ўқувчи ва талабалар қамраб олинди


18:20, 10.03.2016 Жамият
 5 037

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” номли тадбирлар 10-12 март кунлари Тошкент шаҳрининг 9 та туманида давом этади. Унда 125 нафар маданият ва санъат вакиллари қатнашади.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” номли тарғибот тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таниқли шоир ва ёзувчилар, хонандалар, актёр ва актрисалардан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказилган тадбирлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда тарғибот ишларини ўтказишда кўмак берган ҳамкор ташкилотлар вакиллари, санъаткорлар ва журналистлар иштирок этишди.



Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тадбирлар 1-5 март кунлари Тошкент шаҳрининг 11 та туманида жойлашган 113 та умуматаълим мактабларида, 113 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳамда 34 та олий таълим муассасаларида ўтказилди. Тадбирларда 135 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, хонандалар иштирок этди. Унга 53.984 та ўқувчи ва талаба-ёшлар жалб этилди.

Матбуот анжуманини Ёшлар маданият ва санъат маркази раҳбари Жамоллиддин Узоқов олиб борди ва ОАВ вакилларини ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳисоботи билан таништирди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Мирза Азизов, шоир Нодир Жонузоқ, хонанда Анвар Собиров сўзга чиқиб, ўқувчи ва талабалар билан ўтказилаётган бундай учрашувларнинг нечоғлик зарурлиги, бугунги глобаллашув жараёнларида эртанги авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласи кун сайин долзарб бўлиб бораётганини ўз фикр-мулоҳаларида билдиришди.



“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” номли тадбирлар 10-12 март кунлари Тошкент шаҳрининг 9 та туманида давом этади. Унда 125 нафар маданият ва санъат вакиллари иштирок этади. Тадбирларда 27 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб этилиши кутилмоқда. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекнаво Ўзбеккино Ким эдигу ким бўлдик Теша Мўминов Мирза Азизов Анвар Собиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар