...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий валютада кредит олганлар тақдири нима бўлади?


14:19, 25.09.2017 Жамият
 4 464

Марказий банк тижорат банкларига кредит ҳажмини камайтиришни тавсия қилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини хорижий валютада олинган кредитлар масаласи ўйлантираётган эди. Шу масалада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизмати тушунтириш берди.
 
Валюта курсининг эркинлаштирилиши натижасида тижорат банклари кредит портфелининг хорижий валютадаги қисмида айрим салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
 
Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар юзасидан таҳлилни амалга оширди.
 
Ўзгаришлар юзасидан келиб чиқувчи салбий оқибатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
Унга кўра, тижорат банклари Бошқарувларига:
 
хорижий валютада кредит олган ҳар бир мижоз билан биргаликда ушбу кредитларни қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқиш;
 
ўрганиш натижасида мижознинг пул оқими амалдаги кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини амалга оширишга етмаган тақдирда, мижоз билан биргаликда, ойлик тўловни 2017 йилнинг сентябрь ойига қадар амалга оширилган тўлов миқдоридан камайтирмаган ҳолда, асосий қарзни қайтариш миқдорини кейинги муддатларга ўтказиш орқали камайтириш ёки кредитни қайтариш муддатини узайтириш юзасидан кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Хорижий валюта Марказий банк Кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар