...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Жастин Бибернинг ДАИШга алоқаси бор?


17:55, 22.01.2016 Олам
 4 205

ДАИШ тинч аҳоли вакилларининг қатл қилиб, буни видеотасмаларга муҳрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди ва видеонинг бош қисмида АҚШнинг машҳур хонандаси Жастин Бибернинг исмини хэштег сифатида ишлатди.

ДАИШ тинч аҳоли вакилларининг қатл қилиб, буни видеотасмаларга муҳрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатади. Бу сафар ушбу террористик гуруҳ қатл қилиш билан боғлиқ видеонинг бош қисмида АҚШнинг машҳур хонандаси Жастин Бибернинг исмини хэштег сифатида ишлатди. Day.Az нашри бу ҳақда хабар беради.

Бундан кўзланган асосий мақсад, видеотасманинг кенг тарқатилиши ва уни имкон қадар кўпроқ тамоша қилишларига эришишдир. Ахир ДАИШнинг разил ва қабиҳ ишлари акс этган видеолавҳасини ҳамма ҳам кўрмайди, кўра олмайди.

Видеотасмада Ливанда 4 кишининг қатл қилинаётгани акс этган.

Айтиш лозимки, Жастин Бибернинг исми ДАИШ томонидан биринчи бор қўлланаётгани йўқ. Аввалги ҳолатдан сўнг Жастин Бибер ўзининг Твиттердаги саҳифасида унинг исмидан фойдаланганликлари учун “Мен қўрқишим керакми?”, – деб ёзган эди.

Албатта, ДАИШ Жастин Бибернинг ижтимоий сайтларда миллионлаб мухлисларига эга эканини ҳам ҳисобга олгани кўриниб турибди. Айтиш керакки, биргина Твиттер ижтимоий тармоғининг ўзида уни 74 миллион киши кузатиб келади.

Эслатиб ўтамиз, террористик гуруҳлар маълум хабар билан боғлиқ видеолавҳаларда бунга алоқадор бўлмаган шахслар ва терминларни ҳам ишлатади. Улар орасида Голливуд, Болливуд каби сўзлар ҳам бор.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Жастин Бибер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!