...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ДАИШга қарши киберҳужумларни кучайтирмоқда


14:13, 19.04.2016 Олам
 3 329

Киберҳужумлар ёрдамида террористик ташкилотнинг муҳим шахслари ҳақида билиб олиш мумкин.

АҚШ ДАИШ террористик ташкилотига қарши киберҳужумларни кучайтирмоқда, дея “The Daily Beast” хабар бермоқда.
 
АҚШ Президенти Барак Обама яқинда ДАИШга қарши киберҳужумни янада кучайтириш хусусидаги қарорни тасдиқлади. АҚШ армиясининг киберҳужум гуруҳи эса бу масала юзасидан жиддийроқ баёнот берди.
 
АҚШ ҳарбий киберҳужумчилари ДАИШнинг =ар бир жангарисига тегишли компьютерларни бузиб киришга ҳаракат қилиб кўрадилар. Жангариларнинг компьютердаги маълумотларига бузиб кирилгач, ҳакерлар террористларнинг режалари, керакли маълумотлари ва бошқалардан воқиф бўладилар.
 
Хабарда ёзилишича, қўлга киритилган маълумотлардан террористик гуруҳда кимлар асосий роль ўйнашини аниқлаш мумкин бўлади.  Айнан, жангариларнинг компьютеридаги маълумотлар базасига бузиб кириш орқали,  ДАИШнинг бир неча муҳим кишилари кимлиги аниқланган. Шу жумладан, ташкилот кимёвий қуроллар дастури етакчиси Сулаймон Довуд ал Баккар ва ва “Ҳожи Имом” исмли ДАИШнинг муҳим шахслари ўлдирилган.
 
Аввалроқ, “Anonymous” халқаро ҳакерлар гуруҳининг Брюсселдаги терактлар учун ДАИШ террористик гуруҳига киберҳужум уюштириш билан жавоб беришини айтган видеолари тарқалган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ ДАИШ Киберҳужумлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!